Александр Мочинов: “Сен урмасанг сенга уришади”

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари старт олди. "Бухоро" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Мазкур  беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Бугунги беллашувдан сўнг жиззахликлар устози Александр Мочинов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Авваламбор, “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда қизиқарли бўлди ва ўйлайманки, стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли футболни томоша қилишди.

Футболда бир қоида бор “сен урмасанг сенга уришди” дейишади. Бугун шу қоидани амалда исботини қўрдик. Ҳар иккала жамоа футболчиларига бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги ўйинларига омад тилайман. Бугунги ўйинни тахлил қилиб ўз хатоларимиз устида ишлаймиз", - деб айтиб ўтди Мочинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!