Александр Хомяков: Мағлубият биз учун аламли бўларди

 

“Машъал” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Хомяков иштирок этди.

- Ўйин ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. Қайсидир вазиятларда рақибдан яхшироқ кўриндик. Тўғри, бизда баъзи ҳолларда нималардир ўхшамади. Бироқ мағлубият бўлиш учун ўйнамадик. Позицион ҳужумлар уюштиришда қийинчиликларга дуч келдик. Мағлубият биз учун аламли бўларди. Биз бундай натижага лойиқ эмасдик. Баъзи вазиятларни голга айлантиришимиз шарт эди, - дейди “Машъал” устози.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви 1:1 ҳисоби билан якунланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!