Александр Хомяков: Мени фақат натижа қониқтирмади

7 апрель, 19:31 358

Александр Хомяков: Мени фақат натижа қониқтирмади

Бундан бир неча дақиқалар олдин Наманганда Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга “Навбаҳор”нинг 3-рақамли ўйинчиси Ҳасанбой Эргашев муаллифлик қилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва ўйин ҳақида ўзининг қисқача фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин ўтишини аввалдан билган эдик. Бугун ҳар иккала жамоа олдинга ўтиб ўйнашини кутгандик. Бугунги ўйиндаги шогирдларимнинг ҳаракатларига эътирозим йўқ, бугун мени фақат натижа қониқтирмади.

Биз биринчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилдик, иккинчи бўлимда эса қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Бироқ, бизга омад кулиб боқмади. Фақатгина бир вазиятда бурчак зарбасидан хатога йўл қўйдик ва бу бизга қимматга тушди.