Александр Хомяков: Ўйинга ҳаво ҳарорати ўз таъсирини ўтказди

 

Хабарингиз бор, олий лига 14-тур доирасида “Машъал” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар дарвозаларни икки мартадан ишғол қилишди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланишини таъминлашди. Беллашувдан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Нима ҳам дердим, баҳсда етарли даражада қийинчиликка учрадик, ўйинга ҳаво ҳарорати ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Бугунги баҳсда иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмади боиси ҳар иккала жамоа ҳам етарлича хатога йўл қўйишди. Биз жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик ва жанговор дуранг қайд этдик. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамай шогирдларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!