Александр Хомяков: Самарқандда икки очко йўқотмадик, бир очко қўлга киритдик

"Динамо" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Асосий вақтни ҳимояда ўтказдик. Тўпни назорат қилиш ва қарши ҳужумга ўтишни уддалай олмадик. Жамоамиз бир очкога ҳақли эдилар. Йигитларга раҳмат айтаман. Биз бугун икки очко йўқотмадик, бир очко қўлга киритдик. 

Дастлабки даврада энг қийин ўйин қайси бўлганини айта олмайман. Аммо ҳеч бир баҳс осон бўлгани йўқ. Кубокда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Бугунги баҳсдан кейин йигитларимиз тикланишлари керак", - дейди Александр Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!