Александр Хомяков: “Шўртан”ни яхши билганимиз учун бугун ғалаба қозондик

18 март,2017, 19:13 457

Александр Хомяков: “Шўртан”ни яхши билганимиз учун бугун ғалаба қозондик

 

“Шўртан” – “Машъал” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Александр Хомяков ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қизик ўйин бўлди. Биз бир хафта давомида шуғулланган вазиятларимизни амалга оширдик. Биз “Шўртан” жамосининг кучли ва заиф томонларини билардик ва 2-таймда 2 гол уришга эришдик. Факат Қўзибоевни четлатилиши уйин сифатини бузиб кўйди. Умуман, натижа билан коникдим. Ўйинчиларга катта рахмат ва фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон ахлини келаётган Наврўз айёми билан табриклайман. Футболчилар бу тўғрисида билар эдилар ва Муборак шахри ишкибозларига мана шундай ғалабани совга қилишди.

Ўйинчи четлатилгандан кейин жамоага қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Албатта, биринчи ўринда, химояда жуда хам орқароқда ўйнамаслигимиз керак эди. Рақибни хужумини олдинроқда кутиб олиш керак эди. Лекин буни уддалай олмадик.