Александр Хомяков: Ташаббусни рақибга бой бериб қўйдик

10 март, 19:33 412

Александр Хомяков: Ташаббусни рақибга бой бериб қўйдик

Бугун Олий Лига 2-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу турдан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувда муборакликлар минимал устунлик билан ғалаба қозонишди. 

Учрашувдан сўнг "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фиклари билан ўртоқлашди.

- Ўйин анча асабий тарзда ўтди. Баҳс бошида вазиятни назорат қилдик ва биринчи бўлим давомида бир қанча вазиятларни яратдик. Аммо, иккинчи таймда урилган голдан сўнг ташаббусни йўқотдик. Очиқ ўйин борасида рақибнинг устунлиги кўзга ташланди. Ҳа, анча асабий тарзда ғалаба қозондик ва хатолар устида ишлашда давом этамиз.