Алексис Санчес Германияда тўп сурмоқчи

11 май, 09:05 299

Алексис Санчес Германияда тўп сурмоқчи


Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ёзги трансферлар мавсумида Германияга кўчиб ўтиши мумкин.

Ҳозирда футболчига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо чилилик ўйинчи “Бавария”га ўтиб, Карло Анчелотти қўл остида ўйнашни хоҳламоқда. Шунингдек, унинг бу қарорга келишига ҳамюрти Артуро Видалнинг ҳам қисман ҳиссаси бор. Трансфер нархи 40 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Санчеснинг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2018 йилда якунига етади.