Алексис Санчес “Ман Сити”га ўтиш мақсадида Хитой клуби таклифини рад этди

 

“Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес ўз фаолиятини “Манчестер Сити” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Чилилик футболчининг “тўпчилар” билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Маълум бўлишича, Санчес “шаҳарликлар” сафига ўтиш мақсадида Хитой клубидан келган таклифни рад этди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Хитой клуби маҳоратли футболчига ҳафтасига 450 минг евро маош таклиф қилган. Санчес эса “Манчестер Сити”га ўтиш ва яна Гвардиола қўли остида ишлашни афзал топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!