Алексис Санчес энди рекордчи!

Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Конфедерациялар кубоги 2-туридан ўрин олган Германияга қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу унинг терма таркибидаги 38-голи эди ва бу борада Марсело Саласни ортда қолдирди. Ундан кейинги поғонада эса 34 та голга эга бўлган Иван Самарано бормоқда.

Айни вақтда мазкур ўйиннинг биринчи бўлими давом этмоқда. Ҳозирча Чили Санчеснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!