Алексис Санчес фаолиятида бурилиш бўлиши кутилмоқда

28 март,2017, 22:00 618

Алексис Санчес фаолиятида бурилиш бўлиши кутилмоқда

 

"Арсенал" билан янги шартнома имзоламай, ёзда Лондонни тарк этишга ҳаракат қилаётган чилилик тўпурар Алексис Санчес ниҳоят ўзи кутган клубдан таклиф олди.

Алексис Санчес ва унинг терма жамоадаги дўсти Артуро Видаль  клублар миқёсида ҳам бир жамоада ўйнашни истаётган эди. Ниҳоят "Бавария" Алексис Санчес учун курашга қўшилди.

Ёўда Карло Анчелотти "Бавария" ҳужумини кучайтирмоқчи. Чунки айни пайтда асосий юкнинг ҳаммаси Роберт Левандовскининг зиммасига тушмоқда. Иккинчи ҳужумчи Томас Мюллер ўз савиясига кўтарилгани йўқ.

SPORTS.uz