Алексис Санчесни Мадридда кутишмоқда

12 январь, 10:39 373

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ёзда Мадриднинг “Атлетико” жамоаси аъзосига айланишин мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, чилилик ҳужумчи мадридликлар учун ёзги трансферлар мавсумидаги асосий “нишон”и бўлади. Аввалроқ эса унинг собиқ жамоаси “Барселона” футболчини ортга қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

sanches vs wenger

Эслатиб ўтамиз, Санчес, “Арсенал”га 2014 йили 44 млн евро эвазига “Барселона”дан ўтган эди.