Алибобо Қозоғистондаги дебют ўйинини ўтказди

Бугун Қозоғистон Биринчи лигасида 1-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртларимиз Алибобо Раҳматуллаев ҳамда Дониёр Исмоиловлар фаолият олиб борадиган “Киран” клуби ўз майдонида “Шахтёр-Булат”ни қабул қилди. Бу ҳақда казфоотбалл.кз хабар бермоқда.

Ушбу ўйинда мезбонлар рақибдан 4:1 ҳисобида устун келишди. Алибобо ва Дониёр ўйинни асосий таркибда бошлади. Исмоилов 74,  Раҳматуллаев эса 90-дақиқада заҳирага олинди.

Қозоғистон Биринчи лигаси. 1-тур

“Киран” – “Шахтёр-Булат” 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!