Алиризо Мансуриан: “Локомотив”нинг дастлабки дақиқалардаги ўйини бизни ажаблантирди

11 апрель, 18:57 580

Алиризо Мансуриан: “Локомотив”нинг дастлабки дақиқалардаги ўйини бизни ажаблантирди



ОЧЛ–2017 турнири “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” (1:1) урашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Алиризо Мансуриан иштирок этиб, учрчашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи бўлимда “Локомотив” жуда яхши ўйнади ва бу бизни ҳайратга солди. Рақиб дастлабки 15 дақиқа ичида яхши ўйин намойиш қилиб, биринчи голни уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзимизга келиб, вазиятлар ярата бошладик. Жисмоний томондан “Локомотив”дан устун келганимиз туфайли ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Гол урганимиздан кейин ҳисобни оширишимиз мумкин эди, бундай имконият рақибда ҳам бор эди. Аммо ўйин дуранг билан тугади. Ўйинчиларимнинг хатти-ҳаракатидан мамнунман.

Гуруҳдаги вазиятга келсак, бу ОЧЛ гуруҳ босқичидаги энг қийинларидан бири. Айни вақтда барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Қолган 2 ўйинда эҳтиёткорона ҳаракат қилиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рақибни яхши ўрганганмиз ва стандарт вазиятларга тайёргарлик кўрганмиз. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Теҳрондаги ўйинда “Локомотив”га стандарт вазиятдан гол ургандик. “Ал-Таавон” ҳам “Локомотив”га стандарт вазиятдан гол урганди. Аммо бугун омад биз томонда эмасди.

Бугунги ўйинда 1 очко олдикми ёки 2 очко йўқотдикми? Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ўйиндан келиб чиқсак, 1 очко олдик, шу билан бирга 2 очко ҳам йўқотдик. Чунки ўйин якунида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Такрорлайман, бу саволга аниқ жавобим йўқ, – деди Алиризо Мансуриан.