Алишер Азизов Қирғизистонда ўзини кўрсатмоқда

26 май, 20:30 311

Алишер Азизов Қирғизистонда ўзини кўрсатмоқда

Қизрғизистон Топ лигасида кеча 8-тур ўйинлари ниҳоясига етди. 8-турдан сўнг тўпурарлар баҳсида Ўшнинг “Олой” жамоаси ҳужумчиси Алиа Сила карвонбошилик қилмоқда. Гвинеялик футболчи бу мавсум 9 та гол киритишга эришди.

Унинг ортидан эса ҳамюртимиз Алишер Азизов бормоқда – 5 та гол билан. Яхши биласиз, Азизов бу мавсумдан эътиборан “Дордой” жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Топ лига тўпурарлар баҳсида эса кучли учликни “Олға” жамоаси футболчиси Илдар Амиров якунлаб бермоқда – 4 та гол.