Алишер Никимбаев олий лигада юзага келган муаммоларга малакали ҳакамларнинг йўқлигини сабаб қилди

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Ориат доно” радиосининг “Футбол плюс” меҳмони бўлди ва унда охирги пайтларда Ўзбек футболида юзага келган муаммоларга малакали ҳакамларнинг йўқлигини сабаб қилиб кўрсатди.

- Биз Равшан Эрматов ва Валентин Каваленко билан ўзимизни алдаб юрганмиз. Мана бизда реферилар бор деганмиз. Аммо бугунги кунда савияли ҳакамлик йўқ. Нима учун бунақа хатолар бўлмоқда? Улар ҳам хато қилади. Нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам шундай. Кимдир билмасдан, айримлар эса атайлаб. Бу каби ҳакамлар ҳозирги кунда бундай учрашувларга тайёр эмас, - дейди Никимбаев.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!