Алишер Усмоновнинг “Пахтакор” акцияларини сотиб олмаганлиги расман тасдиқланди


Сўнгги вақтларда асли келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Тошкентнинг “Пахтакор” клуби акционерига айланиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ўз тасдиғини топмади.

Гап шундаки, кўпчиликнинг оғзида Лондоннинг “Арсенал” клуби эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов “Пахтакор” акциядорига айланганлиги кенг тарқалаётган бир пайтда, клуб раҳбарияти расмий твиттерида бу маълумотларнинг барчаси нотўғри эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу Алишер Усмонов ва ўзбек клублари ўртасида юз бераётган биринчи миш-миш эмас. Аввалроқ миллиардернинг “Навбаҳор” клубини ҳам сотиб олиши мумкинлиги ҳақида пайдо бўлган эди, аммо ўшанда ҳам бу ўз тасдиғини топмаган ва миш-мишлигича қолиб кетганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!