Алиёр Норалиев Ислом ўйинлари чемпионига айланди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларида навбатдаги олтин медаль қўлга киритилди.
Бокс баҳсларида -64 килограмм вазн тоифасида мисрлик Муҳаммад Исломга қарши рингга кўтарилган Алиёр Норалиев 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.
Қайд этиш жоиз, олдинроқ, Абдулҳай Шораҳматов ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олганди.
Фикрлар