Алиёр Норалиев WSB турниридаги дебют жангини ғалаба билан бошлади

Термиз шаҳрида мезбонлик қилаётган WSB VIII мавсум 5-тур жангларининг учинчиси ҳам якунига етди.

Унда 64 кг вазн тоифасида “Uzbek Tigers” шарафини ҳимоя қилаётган Алиёр Норалиев турнирдаги дебют жангини “Caciques Venesuela” вакили Кристиан Паласиога (3-2-0) қарши ўтказди.

Қизиқарли кечган беллашувда ҳамюртимиз бир овоздан жанг ғолиби дея эътироф этилди.

“Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 3 : 0. LIVE

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!