Алькантара “Бавария” билан келишувни узайтиришга яқин турибди

6 апрель, 17:10 322

Алькантара “Бавария” билан келишувни узайтиришга яқин турибди


Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жамоа билан янги шартнома имзолашга яқин турибди, дея хабар беради Kicker нашри.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Испания терма жамоаси футболчисининг ўйинидан жуда мамнун. Тахминларга кўра, Алькантара “Бавария” билан келишувни 2021 йилгача узайтиради. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган.

alcantara

Алькантара бу мавсум Бундеслигада 22 ўйинда 4 гол (5 пас)га муаллифлик қилган.