Аллегри: “Барселона” билан бир кун ўйнасак ҳам, улар гол ура олишмас эди

20 апрель,2017, 03:08 1097

Аллегри: “Барселона” билан бир кун ўйнасак ҳам, улар гол ура олишмас эди

“Ювентус” жамоаси бош мураббийи  Массимилиано Аллегри “Барселона”га қарши кечган баҳс(0:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз бугун олдинга қадам ташладик. Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини хақли тарзда енгдик. Бугун биз асосан эътиборимизни ҳимояга қаратдик, кам ҳужумга ўтдик. Аммо бир нечта хавфли қарши ҳужумлардан самара чиқара олмадик. “Барселона” бизга гол ура олмади? Бу оддий хол. Футболчилар бир нарсани тушунишлари керак, улар бунданда яхши ўйнай олишади. Бугунги ғалабани нишонлашга хали эрта. Эътиборимизни энди А Серияга қаратмоғимиз даркор. Мен жамоамнинг ўйинидан қаноатландим. Биз бугун буюк ўйин ўтказдик. Бардзальи майдонга тушганидан сўнг тушуниб етдимки, “Барселона” билан кун давомида ўйнасак ҳам улар бизга гол ура олишмайди” –, деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.

SPORTS.uz