Аллегри: “Барселона” чемпионатда ютқазди, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди

10 апрель,2017, 21:50 608

Аллегри: “Барселона” чемпионатда ютқазди, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди

Туриннинг “Ювентус” клуби устози Массимилиано Аллегри эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона Чемпионлар лигаси прлей-офф учрашувларида қандай ўйнашни билади. Шунинг учун чемпионатдаги мағлубият амалда ҳеч нарсани англатмайди. Бундай рақибни мағлубиятга учратиш учун аввало ҳужум чизиғида кучли ўйин кўрсатиш керак. Яна шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, тўп рақибда бўлганда бизга кучли босимни амалга оширишимиз талаб этилади. Бундан ташқари биз тактик хатога йўл қўймаслигимиз ҳам муҳим аҳамиятга эга”, - дейди Аллегри Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Аллегри "Ювентус" билан келишувни узайтирди

“Ювентус” Аллегри ўрнига янги мутахассис келишиб қўйди