Аллегри: Ҳакамлар ишига ҳеч қачон аралашмайман

11 март,2017, 10:20 407

Аллегри: Ҳакамлар ишига ҳеч қачон аралашмайман


“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Милан” (2:1) устидан қозонилган Италия чемпионати 28-тур ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен пенальти бўлган вазиятни кўрмасликни афзал билардим. Пауло ҳаммасини жуда яхши бажарди. Доннарумма доғда қолдириш осон бўлмади. У бу ўйиндаги каби кўп сейв қилмаган. Мен ҳеч қачон ҳакамлари ишига аралашмайман. Улар қандай қарор қабул қилишни билади. Ҳакам вазиятга яқин жойда эди. Агар пенальти белгилаган бўлса, демак бу унинг қарори, – дейди Аллегри.

dybala

“Ювентус” ғалабага ҳақли эди. Биз “Милан”га қараганда яхши ўйнадик ва рақибнинг босим уюштиришига имкон бермадие. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди ва қадамма-қадам чемпионликка яқинлашяпмиз.