Аллегри: "Монако" ҳали ҳеч нарса йўқотмади

4 май,2017, 15:00 339

Аллегри:


“ Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Монако” (2:0) устидан қозонилган ЕЧЛ ярим финал учрашувидаги ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Барчани табриклайман. Ўйин осон бўлмади. “Монако” жуда кучли. Ўйинчилар мамнун. Буффон ажойиб сейвларни амалга оширди. Бундай ўйинларда Жижи – жаҳондаги энг яхши дарвозабон бўлади. Аммо ҳали иш якунига етмади. Жавоб баҳси олдидан “Монако” ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Бу мавсум биз учун жуда муҳим, – дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг жавоб учрашуви 9 май куни Туринда бўлиб ўтади.