Аллегри: “Реал”дан учралган мағлубиятдан кейин менга осон бўлмади

15 июнь,2017, 14:40 861

Аллегри: “Реал”дан учралган мағлубиятдан кейин менга осон бўлмади

“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ финалида “Реал”дан (1:4) учралган мағлубиятдан кейин Туринда қолишга қарор қилиш осон бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

Агар финалда ғалаба қозониб, жамоани тарк этганимда барча ажабланган бўларди, аммо биз ютқаздик. Мен яхшилаб ўйлаб келажак ҳақида қарор қабул қилишим керак эди. Гарчи келаси мавсум бизга қийин бўлсада, тўғри йўлни танладим деб ўйладим.

– Мен ҳеч ким билан гаплашмаганман ва ҳеч қачон бошқа клублар олдида жавобгарликни олмаганман, чунки ҳамон “Ювентус”даман, – дейди Аллегри Sky нашрига.