Аллегри: "Ювентус" чемпионликка яна бир қадам ташлаганидан ҳурсандман

7 май, 09:42 210

Аллегри:

Хабарингиз бор, кеча Италия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Торино" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Ўйиндан сўнг "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Жудаям оғир ўйин бўлди. "Торино" бугун майдонга борини бериб чиқди. Рақиб ҳақли равишда биздан очко тортиб олди. Биз тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз ва рақиб босимига чидашимиз керак эди. Аммо, нима бўлганда ҳам мен жамоам Скудетто учун яна бир қадам ташлаганидан ҳурсандман.

Якшанба куни барчамиз дам оламиз ва ундан сўнг "Монако"га қарши жавоб ўйинига тайёргарликни бошлаймиз. Айтиш керааки, "Ювентус" ҳали ўзи учун Чемпионлар лигаси финалини нақд қилиб қўймади. Биз қандай қилиб бўлмасин Туринда ғалаба қозонишимиз шарт", - дейди Аллегри Football Italia нашрига берган интервьюсида.