Аллегри: “Ювентус”да ўтказган фаолиятимдаги энг яхши натижа бўлди

12 апрель,2017, 08:05 411

Аллегри: “Ювентус”да ўтказган фаолиятимдаги энг яхши натижа бўлди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари баҳси ўз якунига етди. Кўплаб ишқибозларнинг қизиқишларига сабаб бўлган учрашув туринлик футболчиларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ҳужумда ва ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда ақлбоварқилмас учрашув ўтказдик. Бу ярим финал йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Бироқ, жавоб ўйини тамомила бошқача бўлади.

Айтиш керакки, бу менинг “Ювентус”да ўтказган уч йиллик фаолиятимдаги энг яхши натижа бўлди”, - дейди италиялик мутахассис.

"Ювентус" "Барселона" дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллади

Туриндаги кичик сенсация ёҳуд "Ювентус"-"Барселона" учрашуви видеошарҳи