Аллегри “Ювентус”да яна 2 йил қоладиган бўлди

 

“Ювентус” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Массимилиано Аллегри билан шартнома муддатини узайтирди.

Италиялик мутахассис туринликларни тарк этиб, ПСЖ клубини бошқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ Аллегри Туринда қолишни лозим топди ва келишув муддатини узайтирди.

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, янги келишув 2019 йилгача давом этади. Тез орада бу ҳақда расмий хабар чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!