Аллегри "Ювентус"дан кетадими?

“Ювентус” Массимилиано Аллегри  билан шартномани узайтирмайди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Аллегри Турин клуби раҳбарияти билан музокара олиб борган. Музокара ижобий руҳда ўтди ва у келгуси мавсум ҳам жамоада қолиши аниқ бўлди.

Бироқ Аллегри  2021 йилга қадар “кекса синьора” билан шартнома имзолаши борасидаги хабарларга нуқта қўйилди.

Унинг  ҳозирги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади ва ўша мавсум сўнггидагина янги шартнома масаласи ҳал бўлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!