Аллегри нима сабабдан Игуаинни заҳирада қолдирганини изоҳлаб берди

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри кеча бўлиб ўтган “Торино”га (4:0) қарши баҳсдан сўнг нега Гонсало Игуаинни заҳирада қолдирганини изоҳлаб берди.

“Игуаин учрашувни заҳира ўриндиғида бошлади. Бизда тиғиз график бўлгани сабабли баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдим. Ҳар бир футболчи вақти-вақти билан нафас ростлаб олиши керак. Акс ҳолда биз мавсумни бир ҳил даражада ўтказа олмаймиз”, - дейди Аллегри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!