Аллегрининг кетишини билган "Ювентус" Спаллетти билан келишиб қўйди

11 март,2017, 15:10 439

Аллегрининг кетишини билган

Айни дамда Римнинг "Рома" клубида фаолият олиб бораётган Лучано Спаллетти фаолиятини "Ювентус"да давом эттриши мумкин. Бу ҳада Corriere della sera нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича италиялик мутахассис аллақачон туринликлар билан келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, Спаллеттининг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у "Рома" билан ўртадаги келишувни узайтиришни истамаяпти.


Хабарларга қараганда "Ювентус"нинг ҳозирги устози Массимилиано Аллегри мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин. Унинг хизматларига "Арсенал", "Барселона" ва ПСЖ каби клублар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.