Аллегрининг хатоси ва Куадрадонинг “қаҳрамонлиги”

Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус” “Реал”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Туринликлар устози ўйиннинг 66-дақиқасида Андреа Барцальи ўрнига Хуан Куадрадони майдонга туширди.

Олти дақиқадан сўнг, колумбиялик футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 84-дақиқада эса Куадрадо мадридликлар сардори Серхио Рамоснинг симуляцияси туфайли иккинчи огоҳлантиришни олди ва майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.

Эътиборлиси, бундай ҳолат, яъни финал баҳсида заҳирадан майдонга тушиб, қизил карточка олиш ҳолати ЕЧЛ тарихида илк бор содир бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!