Алли фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин

28 апрель, 18:40 325

Алли фаолиятини

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Деле Алли фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер айтиб ўтди.
"Биз ҳақиқатдан ҳам унга қизиқдик. Алли жуда яхши футболчи ҳисобланади. У бу мавсум ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Муҳими уни сотиб олишимиз ва имконият беришимизга лойиқ ўйин намойиш этди.
Биз уни бир неча бор кузатдик, аммо у "Арсенал"га ўтишга қанчалик яқин буни билмайман",
- дейди франциялик мутахассис Mirror нашрига берган интервьюсида.