Альварес ва Головкин ўртасидаги реванш жанг учун музокаралар бошланди
Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Эрик Гомес сўзларига кўра, мексикалик Сауль Альварес ва қозоғистонлик Геннадий Головкин ўртасидаги иккинчи жанг борасида музокаралар бошланди. Боксчиларнинг биринчи қарама-қаршилиги 16 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб, дуранг билан якунига етган эди.
– Головкин одамлари, Том Лёффлер билан музокаралар бошланди, – дейди Гомес BoxingScene нашрига. – Ўйлаймизки, жанг май ойида бўлиб ўтади. Бу АҚШ учун жуда яхши вақт, аммо тасдиқлангани йўқ. Март ойида ҳам бўлиши мумкин. Кўрамиз, нимаси келишамиз.
– Агар биринчи жанг ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча Альварес 8 раундни ўз фойдасига ҳал қилган.
Фикрлар