Альваро Арбелоа, Гекхан Тёре ва Хонатан Кальери "Вест Хэм"ни тарк этди

26 май, 13:29 280

Альваро Арбелоа, Гекхан Тёре ва Хонатан Кальери




 

Англиянинг “Вест Хэм” клубини бир нечта футболчи тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи Альваро Арбелоа, ярим ҳимоячи Гекхан Тёре ва ҳужумчи Хонатан Кальери жамоа билан хайрлашган.

Арбелоа англияликлар билан бир йиллик шартнома имзолаганди. Томонлар янги битимни имзолашмади. “Рубин” собиқ футболчиси Тёре “Бешиктош”га қайтиб кетди. Кальери эса Уругвайнинг “Депортиво Мальдонадо” клубига бориб қўшилди.