Алвес чорак финалда “Барселона” билан ўйнамоқчи эмас

15 март, 11:08 430

Алвес чорак финалда “Барселона” билан ўйнамоқчи эмас


Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Дани Алвес “Порту” (1:0) устидан ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида қозонилган ғалабадан сўнг кейинги босқичда собиқ жамоаси “Барселона” билан учрашишни хоҳламаслигини тан олди.

Мен чорак финалда “Барселона” билан учрашишни истамаган бўлардим. Мен учун жуда оғир бўларди. Агар уларга қарши ўйнаш керак бўлса, ЕЧЛ финалида учрашган бўлардим, – дейди Алвес.

alves

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра, туринликлар 2:0 ва 1:0 ҳисобларида зафар қучди. Алвес 2008-2016 йилларда "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган.