Амал кескин баҳсда зафар қучди

26 март,2017, 19:55 525

Амал кескин баҳсда зафар қучди

Баҳрайнда эркаклар ўртасида "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг саралаш мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақа асосий тўр йўлланмаси учун курашаётган ўзбекистонлик теннисчи Амал Султонбеков дастлабки учрашувда қатарлик Муҳаммад Али Мутава билан рақобатлашди.

Уч соат давом этган баҳсда ҳамюртимиз рақибини 7:6, 5:7, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди.

SPORTS.uz