Америкада Фазлиддинга тан беришди

21 май, 10:07 7975

Ўхшаш хабарлар

Америкада Фазлиддинга тан беришди

 

Профессионал боксдаги фаолиятини ажойиб нокаут билан бошлаган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров иккинчи жангини ўтказди.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги оламга машҳур "Madison Square Garden" мажмуасида ташкил этилган профессионал бокс кечасида Фазлиддин Ғоибназаров америкалик Агустин Маурас билан куч синашди.

Агустин Маурас профессионал жангларда 2011 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. У ҳозиргача олтита ғалаба, учта нокаут, иккита мағлубият ва учта дуранг қайд этган.

Фазлиддин мезбон боксчига қарши саккиз раундлик рейтинг жангини ўтказди. Беллашув кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Бир бирига муносиб боксчилар жангида Фазлиддан ҳар бир раундда устунлик қилди. Учрашувда зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган ҳакамлар бир овоздан ўзбек боксчисининг ғалабасини эътироф этишди.

SPORTS.uz