Америкалик теннисчи Темурга тан берди
17 март, 18:00 | 160
 

Грецияда теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнир қизғин паллага кирди. мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Темур Исмоилов яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

Яккалик баҳсларининг дастлабки босқичида Темур Исмоилов АҚШ теннисчиси Марк Оляса билан куч синашди. Қарийб икки соат давом этган беллашувда америкалик ракетка устаси жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай Темурнинг ғалабасини тан олди. Ўйинда 7:5, 6:4 ҳисоби қайд этилди.

Темур Исмоилов жуфтлик беллашувларида Россия вакили Маркос Каловелонис билан ҳамкорликда Буюк Британия теннисчилари - Килен Оклей ва Нил Паффлейдан 6:2, 7:5 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Теглар Теннис Темур Исмоилов Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002