Амир Хан Мейвезер ва Макгрегор тўқнашувида даҳшатли нокаутни кутмоқда

7 август, 13:17 773

Амир Хан Мейвезер ва Макгрегор тўқнашувида даҳшатли нокаутни кутмоқда

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Амир Хан енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони кичик Флойд Мейвезерга қаршилик қила олмаслигини таъкидлаб ўтган.

Ўйлайманки, жанг жуда қўрқинчли ўтади. Ҳозир турли фикрлар билдирилмоқда. Мейвезер уни хоҳлаган куйига солади. Буни ҳаттоки жанг деб бўлмайди. Макгрегорнинг боксда тажрибаси йўқ. Мен ҳотиржамлик билан даҳшатли нокаут бўлиши айта оламан. Мейвезер сўнгги олти йилдан кейин кимнидир нокаут қилади. Макгрегор ҳеч нарса ютқазмайди. У шунчаки 100 млн доллар олади, – дея Ханнинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер ва Макгрегор жанги 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.