Амиржон Сафаров: Мақсадимиз ғалаба қозониш эди

21 апрель, 12:28 343

Амиржон Сафаров: Мақсадимиз ғалаба қозониш эди

Олий лиганинг 6- тур ўйинлари давом этмоқда. 20 апрелда Бунёдкор стадионида «Бунёдкор » ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

Ўйиндан сўнг Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчиси Амиржон Сафаровнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

-Ростини айтсам , ўйин осон бўлмади. Биз ушбу ўйин бироз қийин кечишини тахмин қилган эдик. Жамоамизга тезкор гол керак эди, буни олдиндан режалаштирдик ва бу вазифани уддаладик. Лекин гол урилгандан кейин ҳимояга эътибор бир оз сусайди ва бу рақибни ҳужумда ўтказиб юборишга олиб келди, -дейди футболчи.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.