Амиржон Сафаров: Тезкор гол “Динамо” фойдасига ишлади

16 июнь, 11:10 93

Амиржон Сафаров: Тезкор гол “Динамо” фойдасига ишлади

 

«Нефтчи» – «Динамо» (2:3) учрашувида мавсумдаги тўртинчи голини киритган Амиржон Сафаров «Динамо»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ўйиндан кейин «Динамо» матбуот хизмати унинг фикрлари билан қизиқдик.

«Фарғонадаги ўйинда «Нефтчи» янги мураббий қўл остида тўп суриши маълум бўлсада, биз Самарқандга ғалаба билан қайтиш учун бор куч ва имкониятимизни ишга солдик. Ўйин бошида тезкор гол урганимиз «Динамо»нинг фойдасига ишлади.

Чунки ўша голдан кейин «Нефтчи» ҳимояда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Иккинчи бўлимда майдонга тушаётганимда Илҳом ака Шарипов тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни сўраганди.

Гол урган вазиятимда Саиджамол Давлатжонов ва Абдумалик Абдуллаевлар мени тезкорлик билан қулай вазиятга чиқаришди ва бундан унумли фойдаландим. Олдинда «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз» - дейди «Динамо» ҳужумчиси.