“Амкар” Это’Ога 36-рақамни топширди (фото)
Россия премьер-лигасида иштирок этувчи Пермнинг “Амкар” клуби бош мураббийи Гажи Гажиев жамоасининг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида ўзининг “Анжи”даги собиқ шогирди Самуэл Это’О билан учрашди.
Пермликлар камерунлик футболчига ўзининг исми ёзилган жамоанинг 36-рақамдаги формасини совға қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли форвард айни дамда Туркиянин “Антальяспор” жамоасида тўп сурмоқда.

Фикрлар