Ана ҳолос: Италияликлар “Ювентус”нинг ЕЧЛ финалига чиқишига ишонишмаган экан

10 май, 21:20 474

Ана ҳолос: Италияликлар “Ювентус”нинг ЕЧЛ финалига чиқишига ишонишмаган экан

Италия Футбол Федерацияси мамлакат кубоги финали бўлиб ўтадиган санани ўзгартирилганлигини эълон қилди. Боиси, итальян футболи раҳбарлари “Ювентус”нинг ЕЧЛ финалига чиқа олишига кўзлари етмаган чоғи, Италия кубоги финали бўладиган санани ЕЧЛ финали бўладиган сана билан деярли бир кунга белгилашган.

Аниқроғи, 2 июнь санасида Италия кубоги финали бўлиши ва унда “Ювентус” ва “Лацио” ўзаро баҳс олиб бориши кўзда тутилган эди. Эътиборлиси 3 июнь санасида эса Кардиффда ЕЧЛ финали бўлиши белгилаб ўтилган.

Шу боис, Италия ФФ кубок финалини 17 майга кўчиришга қарор қилишди. Финал Римдаги “Олимпико” стадионида бўлишини эслатиб ўтиш жоиз.