Ана ҳолос: Роналдуга фақат Буффон “Олтин тўп” учун рақобат кўрсата олиши айтилди

9 май,2017, 13:03 1582

Ана ҳолос: Роналдуга фақат Буффон “Олтин тўп” учун рақобат кўрсата олиши айтилди

Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймон Доменек 2017 йилги “Олтин тўп” учун кимлар кураш олиб боришини айтди.

“Жаҳон иккига, аниқроғи, Роналду ва Мессининг мухлисларига бўлинади. Ростини  айстам, менга Месси ва “Барселона” ёқса ҳам, Роналдуни ўз жамоамда кўришни  истаган бўлар эдим. Криштиану голлар уради ва ғалаба қозонади. Кимларгадир эриш туйилиши мумкиндир, бироқ Роналду билан ишлашни барча истайди.

Криштиану билан “Олтин тўп” учун кураш олиб бориш жуда ҳам қийин. Бунга ҳозирда фақат Жанлуиджи Буффон қодир. У Италия чемпиони бўлди, ҳисоб ва “Ювентус” дарвозасини муносиб қўриқламоқда. Аммо  дарвозабонлар шахсий совринлар бобида майдондаги футболчиларга тенг келиши қийин”, -  деб айтиб ўтди  француз мутахассиси О Jogo нашрига.