Ана холос: «Манчестер Сити» футболчиси «МЮ» футболчисига ўз либосини юборди

30 апрель,2017, 16:53 517

Ана холос: «Манчестер Сити» футболчиси «МЮ» футболчисига ўз либосини юборди

Англия Премьер лигаси 26 турининг қолдирилган баҳси «Манчестер Сити» хамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида «қизил иблислар»нинг голландиялик ёш футболчиси Тимоти Фосу-Менса тўп учун курашда Венсан Компани билан тўқнашиб кетган эди. Натижада 19 ёшли иқтидор эгаси елкасидан жароҳат олган эди.

Бельгиялик ҳимоячи эса шундан сўнг Тимотига саломатлик тилаб ўз имзоси туширилган футболкани хадя этди.

Бунга жавобан эса Фосу-Менса узр қабул қилинганлигини айтиб ўтган.