Ана холос! 45 ёшли Недвед яна катта футболга қайтди

24 сентябрь, 13:30 843

Ана холос! 45 ёшли Недвед яна катта футболга қайтди

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Чехия терма жамоаси афсонаси Павел Недвед яна футболчилик фаолиятини бошлади.

45 ёшли футболчи ўзи етишиб чиққан Чехиянинг "Скальной" клуби билан шартнома имзолади. Қайд этиш лозимки, ушбу жамоада Недведнинг 18 ёшли ўғли ҳам тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилги “Олтин тўп” соҳиби бундан 8 йил муқаддам футболчилик фаолиятини якунлаган эди.