667

АҚШда ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган терма жамоалар ўртасида мусобақа ўтказилиши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра АҚШ футбол федерацияси ушбу турнирга Италия, Голландия, Чили, Гана ва шу каби мундиалдан четда қолган кучли терма жамоаларни таклиф қилмоқчи.

Берилган маълумотларга қараганда ушбу ўртоқлик ўйинлари Европада мавсум якунлангач бошланади ва жаҳон чемпионати стартига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоасининг ўзи ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Sports.uz 2018