Ана холос! Агар Конте "Челси"дан кетса, ўрнини Луис Энрике эгаллаши мумкин

18 июнь,2017, 12:15 339

Ана холос! Агар Конте

Агар Антонио Конте “Челси”дан кетадиган бўлса, клуб раҳбарияти унинг ўрнига яқиндагина “Барселона”дан кетган Луис Энрикени олиб келиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “Челси” Контени ўзида сақлаб қолишни истамоқда, бироқ, италиялик мутахассис жамоадан кетишга қарор қилса, у ҳолда Луис Энрике “аристократлар”ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 47 ёшли мутахассис жамоа раҳбарияти билан келиша олмаётгани сабаб “Челси”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг норозилигининг асосий сабаби эса клуб у истаган трансфер сиёсатини амалга оширмаётганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Луис Энрике "Барселона" билан 9та соврин ютиб, жамоа билан ҳайрлашган эди.