Ана холос: Аргентина термасига Месси ёмон кўрадиган футболчи чақирилди

20 май, 07:54 904

Ана холос: Аргентина термасига Месси ёмон кўрадиган футболчи чақирилди

Аргентина Футбол Ассоциацияси Бразилия(9 июнь) хамда Сингапурга(13 июнь) қарши ўртоқлик ўйинлари учун хорижда тўп сурадиган футболчилар жалб этилган рўйҳатни эълон қилди.

Унга кўра, аргентиналикларнинг собиқ устози Эдгардо Бауса термага чақирмаган “Интер” форварди Мауро Икарди ушбу йиғинга жалб этилган.

24 ёшли футболчи шу вақтга қадар “альбиселесте” сафида бир ўйин ўтказган эди. У ҳам 2013 йилнинг октябр ойига тўғри келади.

Тўлиқ рўйҳат билан қуйида танишасиз.

Серхио Ромеро («Манчестер Юнайтед»), Науэль Гусман («УАНЛ Тигрес»), Херонимо Рульи («Реал Сосьедад»), Николас Отаменди («Манчестер Сити»), Хавьер Маскерано («Барселона»), Эмануэль Маммана («Лион»), Габриэль Меркадо («Севилья»), Эдуардо Сальвио («Бенфика»), Лукас Билья («Лацио»), Гидо Родригес («Тихуана»), Леонардо Паредес («Рома»), Эвер Банега («Интер»), Мануэль Лансини («Вест Хэм Юнайтед»), Анхель Ди Мария («ПСЖ»), Алехандро Гомес («Аталанта»), Хоакин Корреа («Севилья»), Пауло Дибала («Ювентус»), Мауро Икарди («Интер»), Гонсало Игуаин («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»).